avatar
Куч
62.15
Рейтинг
+28.97

Siyovush Umarov

Мақолалар

Муҳаммад Юсуфни хотирлаб...

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

     Сурхондарё вилоят ПККТ ва МОИда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими билан хамкорликда жорий йилнинг 25 феврал куни “Муҳаммад Юсуфни хотирлаб...” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, малака ошириш таълими иштирокчилари, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими мудири М.Олломуродов, таникли шоир Шафоат Рахматилло Термизий ҳамда махоратли ижодкор Болта Ёриев қатнашдилар.   



YANGI YIL

Termiz_sh_2-son akademik_litsey


 


Пок калбли инсонни кутлаб-эъзозлаб, 


Бахтли тонг отмокда – ЯНГИ ЙИЛ тонги. 


Келажак мехри-ла дилларни созлаб, 


Хусункор янграйди хаёт оханги.


 


 


 


 


 


Табассумга буркансин дуне, 


Кордек оппок булсин дилингиз. 


Булсин кордак тоза мусаффо, 


Кадам куйган ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ.


 


"Suzar bo'lsang, iqbol senga yor!"

Termiz_sh_2-son akademik_litsey

   Bobom aytardilar: «Kimdaki beg‘araz dil, ezgu niyat, barakali mehnat, tiriklikka mehr-muhabbat bor bo‘lsa, u chinakam inson bo‘la olishi mumkin». Ulg‘ayib, atrofi olamni kuzatgach, har doim ham xayoliy tasavvurlarning hayotdagi ijrosi bo‘lavermasligini his qildim. Ammo men odamlar ichidagi bir guruh odamlarni bilib oldim. Yaqinda men Termiz shahridagi 2-son akademik litseyga o’qishga kirdim. U yerda men fidoiy va o’z ishining ustozlarni ko’rdim. Aksariyati juda yosh bo‘lsalar-da, katta yurakli, o‘z so‘zlari bilan dunyoni tutaman, deyayotganday. Shogirdlarining bilishga intilishlaridagi  beto'xtov so'roqlaridan, dars natijasidan yirik qualay ko'zlaridagi mamnunlik lazzatini nonday aziz biluvchi shu dargoh muallimlari ekan. Kitoblarda yozilishicha, inson hayotda yo shogird bo‘lib-ilm o‘rganib, yo ustoz bo‘lib-ilm o‘rgatib yashagani xayrli bo‘lar ekan. Aslida, bu so‘zlarda ilohiy bir hikmat bor...



Тажриба-синов юмушлари

Sham'i anjuman

     Сурхондарё вилоят педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 2013 йилнинг 9 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги  «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 декабрдаги 01-07/1-840-сонли йиғилиш қарори, Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 27 декабрдаги 364-сонли буйруғи асосида ишчи гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилган умумий ўрта таълимнинг 1-синфи учун  чет тилларидан янги давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик мажмуалари (дарслик, ўқитувчи китоби, мультимедиа иловалари) лойиҳалари бўйича умумтаълим муассасаларида жорий йилнинг апрел ва май ойларида тажриба-синов ишларини йўлга қўйиш мақсадида «Чет тилидан тажриба-синов ишларини ташкил этишнинг ташкилий-педагогик асослари» мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинар ишида чет тиллари ўқув дастурлари, дарсликлар мажмуаларини 1-синфда тажриба-синовдан ўтказиш бўйича таянч мактаблар ва экспериментатор ўқитувчилар ва масъул методистлар ҳамда илмий раҳбарлар, шунингдек, малака ошириш таълими тингловчилари қатнашдилар.


    Маълумки, вилоят халқ таълими бошқармасининг тавсиясига биноан чет тилларидан янги ўқув дастури ва дарслик мажмуалари Термиз шаҳридаги 3, Денов туманидаги 77 ва 6, Қумқурғон  туманидаги 2, 31,14, Шўрчи туманидаги 59, Қизириқ туманидаги 36 ва Жаркўрғон туманидаги 33 мактабларда тажриба-синовдан ўтказилади.